Ҳозирги кунда маълумотлар алмашинувининг асосий қисми глобал тармоқ Интернетда макон топган. Матнли кўринишдаги маълумотларни таҳлил қилиш мақсадида бир қатор ишланмалар таклиф этилган. Бу борада кўпгина тадқиқотчилар томонидан иш олиб борилмоқда. Бу тадқиқотлар мазкур соҳанинг турли тор доирадаги йўналишларини ўзида мужассамлаштирган. Бу тор доиралар анти-спамлардан тортиб, кундалик истемол қилинадиган маълумот туркумларини таснифлашларни қамраб олади. Матнли маълумотларни таснифлашда бир қанча математик аппаратдан фойдаланилади. Буларга анъанавий усуллар билан бир қаторда табиий, норавшан, квант ва бошқа бир қанча алгоритмларни киритиш мумкин. Улар масала кўринишига қараб иш самарадорлиги турлича бўлиши кузатилган.
Мазкур мақолада матнли ҳужжатларни таснифлаш учун чуқур ўқитишга асосланган таснифлаш усули тадқиқ қилинган ва ёндашув ишлаб чиқилган, уларнинг асосида гибрид кўринишдаги алгоритм таклиф этилган. Мазкур математик аппарат асосида ишлаб чиқилган дастурий восита ёрдамида модел ва амалий масалаларда тажрибавий тадқиқотлар ўтказилган. Олинган натижалар 93% аниқликни ташкил этган.