Журналистик фаолиятнинг муваффақиятини ва самарасини, журналистнинг ижобий имижини нафақат унинг мазкур соҳани чуқур, пухта эгаллаганлик даражаси, балки ижодкорнинг реципиентлар эьтиборига ҳавола этаётган матнининг лисоний жиҳатдан саводли, услубий жиҳатдан тўғри, мақсадга мувофиқ, оптимал ёзилганлиги ҳам белгилаб беради. Ҳозир биз гиподинамия даврида яшамоқдамиз. Тезкор давр қонуниятига кўра ёшларимиз катта муваффақиятга имкон қадар қисқа муддатда эришишни истамоқдалар. Мазкур мақола талабаларда медиалингвистика фани бўйича зарурий кўникма ва малакаларни қандай қилиб тезроқ шакллантириш мумкин, деган саволга жавоб бериш уринишидир. Муаллифнинг мулоҳазаларини медиа тилини ва услубини чархлаш эҳтимолий 1001 йўлининг бир варианти, муҳаррир ва таржимонлик тажрибаси билан ўртоқлашиш истаги сифатида қабул қилишингизни истар эдик. Фикрларимиз нафақат журналист-талабаларда, балки Медиалингвистика фанидан амалий машғулотларни олиб борувчи ёш педагогларда ва тезроқ “қалами ўткир” бўлишини истаган барча ёш амалиётчи-журналистларда бироз бўлса-да қизиқиш уйғотади, деган умиддамиз.