Болалар матбуоти журналистиканинг асосий йўналишларидан бири бўлиб, катталар томонидан болалар ва ўсмирлар учун яратилган оммавий ахборот воситалари тўплами ва умумий медиа тизимида мустақил алоқа сифатида қаралади. У ёш авлодни жамиятнинг интеллектуал ва маънавий потенциали билан таништиради, катта авлоддан ёш авлодга ахборот узатишнинг муҳим каналидир. Мазкур мақолада болалар журналистикасининг махсус ижтимоий институт эканлиги, болалар психологияси, ОАВнинг ёш авлодга таъсири ва унда ота-оналарнинг ҳам роли ҳамда ўрни хусусида фикр юритилади.