Халлиева Г.

Халлиева Г.

Халлиева Г.

Интернет поэзия нафақат рус адабиётшунослигида балки, дунё илмида кам ўрганилган феноменлардан биридир. Шиддат билан ривожланаётган фан техника  замон билан ҳамнафас, ҳамқадам бўлишни тақозо қилмоқда, ҳар бир  тадқиқотчидан ахборот технологияларидан фойдалана олиш малакасини эгаллашни талаб этмоқда. Интернет поэзияга бағишланган мақолаларда  бу феноменнинг ўзига хос хусусиятлари имкон қадар очиб берилган. Уларда биз онлайн поэзия, тармоқ адабиёти, интернет ва рус адабиётшунослиги, глобал катехизис (йўриқнома), интернет-китобхон, интернет-персонаж, интернет-танқидчи каби кўплаб янги тушунчалар ҳақида маълумот оламиз. Ушбу мақолада интернет поэзиясининг ўзбек мумтоз адабиётини ўрганишдаги роли ёритилган. Шунингдек, мумтоз адабиёт намуналари акс этган сайтлар номи ва хусусиятлари ҳақида фикр юритилган.