Юсупов Баходир Кароматович

Юсупов Баходир Кароматович

Юсупов Баходир Кароматович

Ассалому алайкум ҳурматли утозлар, профессор-ўқитувчилар ва меҳмонлар. Барчангиз билан Компьютер лингвистикаси, Муаммолар ва уларни ечиш йўллари” мавзусидаги ҳалқаро илмий–амалий конференцияда кўришиб турганимдан ҳурсандман.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда МВ Ахборот коммуникация-технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ўртасида 2020 йилда икки томонлама йўл ҳаритаси имзоланган эди. Йўл ҳаритасига асосан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва МВ Ахборот коммуникация-технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ўртасида бир қанча салмоқли ишлар амалга оширилиб келмоқда.

Ушбу ҳамкорликда ташкил этилган “Компьютер лингвистикаси, Муаммолар ва уларни ечиш йўллари” мавзусидаги ҳалқаро илмий–амалий конференция ҳам амалга амалга оширилаётган ишларнинг ёрқин наъмунаси деб айтсак муболаға бўлмайди.

Ҳозирги замонавий компьютер лингвистикасининг асосий мақсади лингвистик масалаларни ечишнинг компьютер дастурларини ишлаб чиқишга қаратилганлиги ушбу ҳалқаро илмий–амалий конференцияда кўтарилган мавзунинг долзарблигини кўрсатиб беради. Компьютер лингвистикасининг асосий вазифалари эса тилларни ўқитишда билимларни текшириш, матнларни таҳрирлаш ва машина таржимаси дастурларини ишлаб чиқишдан иборатдир. Ушбу Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ташкил этилган ҳалқаро илмий–амалий конференция юртимизда ҳам компьютер лингвистикаси сохасида амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишларини янада ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшади деб ўйлайман.

МВ Ахборот коммуникация-технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик бундан кийи ҳам ҳар томонлама ривожланиб боришига ишонаман. Барчангизни яна бир бора Компьютер лингвистикаси, Муаммолар ва уларни ечиш йўллари” мавзусидаги ҳалқаро илмий–амалий конференцияга хуш келибсиз.

Эътиборингиз учун рахмат!