Keynote Speakers
Қудратхўжаев Шерзодхон
ЎзЖОКУ ректори, с.ф.н., доцент.
Воднева Оксана
Россия Фанлар Академияси Санкт-Петербург Шарқ қўлёзмалари институти директор ўринбосари, тарих фанлари номзоди.
“Архивные документы по истории Афганистана начала ХХ века”Мамадиев Беҳзод
“Америка овози” ўзбек бўлими бош муҳаррири.
Мавзу: “Ўзбек журналистикасида атамашунослик ва ёзув муаммолари”
Ҳусайн Байдемир
Туркия, Отатурк университети Замонавий туркий тиллар ва адабиётлар кафедраси, Ўзбек-уйғур тиллари ва адабиётлари бўлими мудири, ф.ф. доктори, профессор
Мавзу: “Катта ўзбекча луғат ва ўзбек тилининг изоҳли луғати”
Муратова Нозима
ЎзЖОКУ илмий ва инновацион ишлар бўйича проректори, ф.ф.н., доцент
Мавзу: "Янги медиада тил муносабатлари: ахборот истеъмолчисининг ўқувчидан томошабин томон ўзгариш жараёнлари"
Тикаев Гусейн
Доғистон Давлат университети, Шарқшунослик факультети, к.ф.н., доцент
Статья посвящена истории тюркских народов и их славных правителей, получившие отражение в художественных произведений арабских авторов середины XX века. Исследование построено на основе литературоведческого анализа двух исторических романов - романа известного египетского писателя Мухаммеда Саида аль-Арйана (1905-1964) «Шаджарат ад-Дурр», посвященного известной женщине – правительнице Египта – Шаджарат ад-Дурр и борьбе тюркских (среднеазиатских) мамлюков за власть и романа Мухаммеда Фарида Абу Хадида (1893-1967) - «Страдания Джохи», события которого разворачиваются в период завоевания Арабского халифата Тимуром (1336-1405) - среднеазиатским полководцем и эмиром, правившим с 1370 по 1405 гг.Салимов Холмурод
Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси ўринбосари
Исраил Муқаддас
УзДЖТУ Халқаро журналистика факультети, кафедраси профессори
Журналистик фаолиятнинг муваффақиятини ва самарасини, журналистнинг ижобий имижини нафақат унинг мазкур соҳани чуқур, пухта эгаллаганлик даражаси, балки ижодкорнинг реципиентлар эьтиборига ҳавола этаётган матнининг лисоний жиҳатдан саводли, услубий жиҳатдан тўғри, мақсадга мувофиқ, оптимал ёзилганлиги ҳам белгилаб беради. Ҳозир биз гиподинамия даврида яшамоқдамиз. Тезкор давр қонуниятига кўра ёшларимиз катта муваффақиятга имкон қадар қисқа муддатда эришишни истамоқдалар. Мазкур мақола талабаларда медиалингвистика фани бўйича зарурий кўникма ва малакаларни қандай қилиб тезроқ шакллантириш мумкин, деган саволга жавоб бериш уринишидир. Муаллифнинг мулоҳазаларини медиа тилини ва услубини чархлаш эҳтимолий 1001 йўлининг бир варианти, муҳаррир ва таржимонлик тажрибаси билан ўртоқлашиш истаги сифатида қабул қилишингизни истар эдик. Фикрларимиз нафақат журналист-талабаларда, балки Медиалингвистика фанидан амалий машғулотларни олиб борувчи ёш педагогларда ва тезроқ "қалами ўткир" бўлишини истаган барча ёш амалиётчи-журналистларда бироз бўлса-да қизиқиш уйғотади, деган умиддамиз.Халлиева Г.
УзДЖТУ профессори,филол.ф.д., жаҳон адабиёти кафедраси мудири
Интернет поэзия нафақат рус адабиётшунослигида балки, дунё илмида кам ўрганилган феноменлардан биридир. Шиддат билан ривожланаётган фан техника замон билан ҳамнафас, ҳамқадам бўлишни тақозо қилмоқда, ҳар бир тадқиқотчидан ахборот технологияларидан фойдалана олиш малакасини эгаллашни талаб этмоқда. Интернет поэзияга бағишланган мақолаларда бу феноменнинг ўзига хос хусусиятлари имкон қадар очиб берилган. Уларда биз онлайн поэзия, тармоқ адабиёти, интернет ва рус адабиётшунослиги, глобал катехизис (йўриқнома), интернет-китобхон, интернет-персонаж, интернет-танқидчи каби кўплаб янги тушунчалар ҳақида маълумот оламиз. Ушбу мақолада интернет поэзиясининг ўзбек мумтоз адабиётини ўрганишдаги роли ёритилган. Шунингдек, мумтоз адабиёт намуналари акс этган сайтлар номи ва хусусиятлари ҳақида фикр юритилган.Тешабаева Д.
УзДЖТУ кафедраси мудири,филологиф фанлари доктори, профессор
Ҳозирги вақтда коммуникация технологияларининг гуркираб ривожланиши натижасида амалга ошаётган медиамакон трансформацияси олим ва амалиётчиларнинг медиасоҳа ва оммавий коммуникацияларни, ахборот маконини замонавий маданият контекстида тадқиқ қилишга ундайди. Мазкур мақолада медиадаматнинг дискурсив фаолияти, яъни парадигмаси хусусида фикр юритилади.Ҳалимова С.
Узжоку Медиа назарияси ва амалиёти кафедраси катта ўқитувчиси
ХХ аср бошларида Туркистонда чоризмнинг мустамлакачилик сиёсати негизида маҳаллий халқларни ўзлигидан, тили, тарихи, маданий ва диний қадриятларидан жудо қилиш масаласи ётарди.Айниқса, она тилимизнинг мустабидлар томонидан камситилиши маҳаллий маърифатпарларимизни қатиқ изтиробга солган. Бу исёнларини жадидларимиз миллий нашрларда чоп этилган қатор мақолаларида акс эттиришган. Мазкур мақолада матбуот тилини миллатнинг тили, умумдарсхонаси дея, чор мустабидлик зулми авж олган оғир дамларда ҳам ўзбек адабий тилининг софлиги учун курашган илк миллий нашрлар хусусида фикр юритилади.Мирзаева Н.
Узжоку Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси
Болалар матбуоти журналистиканинг асосий йўналишларидан бири бўлиб, катталар томонидан болалар ва ўсмирлар учун яратилган оммавий ахборот воситалари тўплами ва умумий медиа тизимида мустақил алоқа сифатида қаралади. У ёш авлодни жамиятнинг интеллектуал ва маънавий потенциали билан таништиради, катта авлоддан ёш авлодга ахборот узатишнинг муҳим каналидир. Мазкур мақолада болалар журналистикасининг махсус ижтимоий институт эканлиги, болалар психологияси, ОАВнинг ёш авлодга таъсири ва унда ота-оналарнинг ҳам роли ҳамда ўрни хусусида фикр юритилади.